Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

FTX криптобиржаси асосчиси бир қатор фирибгарликларда айбланмоқда

Криптобиржаси асосчиси Сэм Бэнкмен-Фрид электрон ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарлик, пул ювиш ҳамда жиноий тил бириктиришда айбланиб, Багама оролларида ҳибсга олинди

Фото: Bloomberg

Криптобиржаси собиқ директори ва асосчиси Сэм Бэнкмен-Фрид бир қатор айбловлар сабабли Багама оролларида ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, ҳибсга олиш жараёни Қўшма Штатларнинг талабига биноан амалга оширилган. Расмийлар кейинроқ сабабларни очиқлашни ваъда қилмоқда.

The New York Times хабарига кўра, Бэнкмен-Фрид электрон лектрон ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарлик, пул ювиш ҳамда жиноий тил бириктиришда айбланмоқда. Криптобиржанинг асосчиси иш бўйича ягона айбланувчи ҳисобланади.

Багама оролларида рўйхатга олинган FTX криптовалюта биржасининг оператори FTX Group 11 ноябрь куни банкротлик тўғрисида ариза берганди. Кузнинг бошида бизнес 32 миллиард долларга баҳоланган эди.