Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 7ноябр · Шанба
USD 11 987,16 ▲ +13,68 EUR 13 393,25 ▼ −43,39 RUB 146,29 ▼ −0,30 GBP 16 060,40 ▼ −52,31
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Financial Times: Ўзбекистон ЕИдан Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўради

Манбага кўра, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Шунингдек, ҳукумат тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинган

Ўзбекистон Европа Иттифоқидан Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда. Бу ҳақда The Financial Times хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакат Европа Иттифоқи вакиллари билан музокараларда миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бекор қилинишини сўраган.

Манбага кўра, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Шунингдек, ҳукумат тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинган.

Аввалроқ Алишер Усмонов Миллиардерлар индекси бўйича 3,5 млрд доллар йўқотгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унга алоқадор компания Тошкентдаги йирик меҳмонхонани сотиб олганди.