Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда электр энергияси учун тўлов тизими ўчирилади

2022 йил  1 ноябрь соат 23:00дан 3 ноябрь соат 22:00 гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Ўзбекистонда «Ҳудудий електр тармоқлари» АЖ томонидан  профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан тўлов тизими вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда  «Ҳудудий електр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил  1 ноябрь соат 23:00дан 3 ноябрь соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан  ажратилмаслиги маълум қилинди.