Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда январь–март ойларида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ҳақида маълумот берди

Республиканинг 2017-2021 йилларда электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди.

Инфографика: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь–март ойларида истеъмолчиларга 16,1 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 миллиард киловатт/соат ёки 8,2 фоизга кўпни ташкил қилади.

2017-2021 йилларда республика истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлашнинг умумий кўрсаткичлари:

  • 2017 йил — 47,4 млрд кВт/соат;
  • 2018 йил — 50,5 млрд кВт/соат;
  • 2019 йил — 52,7 млрд кВт/соат;
  • 2020 йил — 55,8 млрд кВт.соат;
  • 2021 йил — 60,5 млрд кВт/соат.

2017-2021 йилларда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари:

  • 2017 йил — 60,7 млрд кВт/соат;
  • 2018 йил — 62,8 млрд кВт/соат;
  • 2019 йил — 63,6 млрд кВт/соат;
  • 2020 йил — 66,4 млрд кВт/соат;
  • 2021 йил — 71,3 млрд кВт/соат.