Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 16октябр · Жума
USD 12 011,65 ▲ +48,49 EUR 13 462,66 ▲ +72,30 RUB 143,17 ▲ +0,84 GBP 15 911,83 ▲ +41,50
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда пешлавҳалар учун электр энергиясининг уч карра тарифи бекор қилиниши мумкин

Амалдаги тартибга кўра, ташқи реклама ва ахборот конструкциялари учун электр энергияси ҳақини ҳисоблашда II тариф гуруҳи учун белгиланган тарифга уч баравар оширувчи коеффициент қўлланади. 1 июндан базавий тариф 1 кВт·соат учун 1 100 сўм этиб белгиланган. Лойиҳада Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг ушбу тартибни белгиловчи 81-бандини чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда. Натижада мазкур обектлар учун электр энергияси умумий тартибда, уч карра оширувчи коеффициентсиз ҳисобланиши мумкин.

Ўзбекистонда ташқи реклама ва ахборот конструкциялари, шунингдек, ёритиш мосламалари ва чироқли гирляндалар учун сарфланадиган электр энергиясига нисбатан қўлланадиган уч карра оширувчи коеффициентни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Амалдаги тартибга кўра, ташқи реклама ва ахборот конструкциялари учун электр энергияси ҳақини ҳисоблашда II тариф гуруҳи учун белгиланган тарифга уч баравар оширувчи коеффициент қўлланади. 1 июндан базавий тариф 1 кВт·соат учун 1 100 сўм этиб белгиланган.

Лойиҳада Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг ушбу тартибни белгиловчи 81-бандини чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда. Натижада мазкур обектлар учун электр энергияси умумий тартибда, уч карра оширувчи коеффициентсиз ҳисобланиши мумкин.

Ўзгаришлар видеоекранлар, электрон дисплейлар, медиафасадлар, бошқа техник воситалар, ёритиш мосламалари ва чироқли гирляндаларга тааллуқли бўлади. Бюджет ташкилотлари ва буджет маблағларини олувчи ташкилотларга эса амалдаги уч карра коеффициент аллақачон қўлланмайди.

Қарор лойиҳасида, шунингдек, тадбиркорларга ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликларни ихтиёрий равишда бартараф этиш имкониятини бериш ҳам таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, техноген хавфи юқори бўлган ҳудудларда кадастр паспортини олиш жараёнини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш бўйича ўзгаришлар назарда тутилган. Қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14 октябргача давом этади.