Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Технология

Музлаткич ёрдамида смартфонни қувватлаш мумкин

Microsoft уйда ва автомобилда фойдаланиш имкониятини берувчи музлатгични тақдим қилди

Microsoft компанияси Xbox Series X ўйин қурилмаси кўринишидаги телефонларни ҳам қувватлашда фойдаланиш имконини берувчи ўзининг митти музлатгичини тақдим этди.

Маълум қилинишича, термоэлектрик музлатгичнинг тўлиқ номи Mini-Me Xbox Series X Mini Fridge бўлиб, 8 та ичимлик идиши ва яна 1-2 та егуликларни сиғдира олади. Компания вакилларининг сўзларига кўра, моделнинг қуввати кичик бўлгани сабабли музлатгичдаги максимал ҳарорат 2 градусни ташкил қилади. Бироқ бу ичимликларни совутишга тўсқинлик қилмайди. Бундан ташқари музлатгичдан чиқадиган шовқин овози ҳам анча паст.

USB-порт орқали смартфонни қувватлантириши мумкин бўлган музлатгичнинг нархи АҚШда 79 доллардан сотилмоқда.

Аввалроқ Microsoft Office ўзининг номини ўзгартириши ҳақида хабар қилинганди.