Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 8октябр · Пайшанба
USD 11 790,79 ▲ +12,34 EUR 13 285,86 ▲ +86,93 RUB 137,78 ▼ −0,57 GBP 15 655,81 ▲ +75,28
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Uzbekistan Airways бир қатор авиақатновларни тўхтатди

«Қиш-2022» жадвалига ўтиши муносабати билан компания айрим йўналишлардаги парвозларни жадвалдан олиб ташлади

Фото: Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways матбуот хизматининг маълум қилишича, компания қишки парвозлар жадвалига ўтиши муносабати билан Урганч — Милан — Тошкент, Урганч — Рим — Тошкент ва Тошкент — Париж йўналишлари бўйича мавсумий авиапарвозлар вақтинча тўхтатилади.

Таъкидланишича, Италия ва Францияга парвозлар тасдиқланган жадвалга кўра ёзги парвозлар жадвали охиригача амалга оширилади. Хусусан:

• Урганч – Рим – Тошкент ҳафтада бир марта – сешанба кунлари (25 октабргача);
• Урганч – Милан – Тошкент ҳафтада бир марта – жума кунлари (28 октабргача);
• Тошкент – Париж – Тошкент ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари (28 октабргача).