Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 16октябр · Жума
USD 12 011,65 ▲ +48,49 EUR 13 462,66 ▲ +72,30 RUB 143,17 ▲ +0,84 GBP 15 911,83 ▲ +41,50
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Uzbekistan Airways маҳаллий қатновлар нархини арзонлаштирди

16 октябрдан Uzbekistan Airways ички йўналишлар бўйича чипталар тарифларини пасайтиради. Нархларни қайта кўриб чиқиш Рақобат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда ички авиақатновлар бўйича чипталар нархи қайта кўриб чиқилиб, 16 октябрдан бошлаб ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилади, дея хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.

Таҳлиллар давомида қўмита томонидан авиақатновларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари баҳоланган. Таклифлар юқори инстанциялар томонидан қўллаб-қувватлангач, Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways билан биргаликда амалдаги тарифларни қайта кўриб чиққан.

Янгиланган тарифларга кўра, Тошкентдан ҳудудларга бир томонлама авиачипталар нархи қуйидагича белгиланди:

  • Тошкент — Андижон: 201 062 сўмдан;
  • Тошкент — Наманган: 201 062 сўмдан;
  • Тошкент — Фарғона: 201 062 сўмдан;
  • Тошкент — Самарқанд: 201 062 сўмдан;
  • Тошкент — Бухоро: 241 274 сўмдан;
  • Тошкент — Термиз: 361 911 сўмдан;
  • Тошкент — Урганч: 442 336 сўмдан;
  • Тошкент — Нукус: 442 336 сўмдан.