Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди

Парвозлар 2022 йил 6 февралдан бошлаб амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Uzbekistan Airways 2022 йил 6 февралдан бошлаб Москвага Тошкент, Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларидан қўшимча қатновларни йўлга қўяди. Тошкент–Москва–Тошкент йўналишидаги авиақатновлар ҳафтасига уч маротаба — якшанба, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, Нукус–Москва–Нукус йўналишидаги қатновлар — якшанба, Урганч–Москва–Урганч — пайшанба, Термиз–Москва–Термиз йўналишида парвозлар эса душанба кунлари амалга оширилади.

Таъкидланишича, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Германияга бораётган йўловчиларни огоҳлантиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни қайта йўлга қўйиши ҳақида хабар берилди.