Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади

Республикада ўқув-тажриба хўжаликлари учун 279 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилади. Ушбу ер майдонлари маҳсус камералар билан жиҳозланган дронлар ёрдамида кузатилади

Фото: «Янги Ўзбекистон» газетаси

Вазирлар Маҳкамасининг  «Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Norma.uz» хабар берди.

Унга кўра хужжат қуйидагиларни назарда тутади:

  • янги ташкил этилаётган ўқув-тажриба хўжаликлари учун 279 гектар ер майдонини ажратиш;
  • ушбу ерларни 30 йил муддатга ижара ҳуқуқида бериш;
  • ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштиришни ташкил этиш, мониторинг қилишнинг илмий асосланган усулларини қўллаш;
  • спекторли камералар билан жиҳозланган дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Шунингдек, ҳужжат 1 089 гектар суғорилмайдиган ер майдонларини Чимбой туман ҳокимлиги (Қорақалпоғистон) захирасига қайтариш ва кейинчалик очиқ электрон танлов асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратишни кўзда тутади.

Ушбу ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш учун республика бўйича умумий ҳисобда 278 гектар ер майдони ажратилади.