Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 16октябр · Жума
USD 12 011,65 ▲ +48,49 EUR 13 462,66 ▲ +72,30 RUB 143,17 ▲ +0,84 GBP 15 911,83 ▲ +41,50
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш тартиби белгиланди

Юридик шахслар hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар эса census.stat.uz платформаси орқали мустақил рўйхатдан ўтади. Шунингдек, рўйхатга олувчи ходимлар иқтисодий бирликларни улар фаолият юритаётган манзилда рўйхатга олади. Сўровлар соат 09:00 дан 18:00 гача ўтказилади.

Ўзбекистонда 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябргача ўтказиладиган бизнесни рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳукуматнинг 9 октябрдаги қарорида белгиланган.

Қарорга кўра, рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь соат 00:00 ҳолатига амалга оширилади. Жараёнда юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган субектлар қамраб олинади.

Юридик шахслар hisobot.stat.uz, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар эса census.stat.uz платформаси орқали мустақил рўйхатдан ўтади. Шунингдек, рўйхатга олувчи ходимлар иқтисодий бирликларни улар фаолият юритаётган манзилда рўйхатга олади. Сўровлар соат 09:00 дан 18:00 гача ўтказилади.

Рўйхатга олиш давомида респондентларга оид маълумотлар сир сақланади ва улардан фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Савол ва мурожаатлар учун 1851 қисқа рақамли колл-марказ ташкил этилади.

Жараён якунланганидан кейин 10 кун давомида рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача бўлган қисми танланма назорат асосида текширилади. Рўйхатга олишнинг якуний натижалари 2027 йил 1 сентябргача Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Аввалроқ президентнинг 10 сентябрдаги фармони билан “Статистикани ривожлантириш — 2030” миллий стратегияси тасдиқланганди. Унга кўра, 2027 йил якунига қадар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари асосида аҳолининг статистик регистри шакллантирилади. Ушбу регистр асосида аҳоли сонини ҳисоблаш ва эълон қилиб бориш амалиёти жорий этилади.