Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10сентябр · Пайшанба
USD 11 797,92 ▼ −15,29 EUR 13 739,86 ▲ +20,00 RUB 138,00 ▲ +1,29 GBP 15 999,16 ▼ −1,83
Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда айрим фермер хўжаликларига 120 млн сўмгача субсидия берилади

Ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.

Фото: Sputnik

Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали ёзмоқда.

Қайд этилишича, янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли субсидиялар ажратилади.

Унга кўра, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Аввалроқ ипотека кредити бўйича субсидиялар тўлашда яна бир амалиёт бекор қилиниши ҳақида хабар берилганди.