Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси онлайн аниқланади

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси онлайн аниқланади. Шунингдек, индексни шакллантиришда тадбиркорлик субъектларини текширишга оид баъзи қўшимча кўрсаткичлар инобатга олинади.

Ўзбекистонда эндиликда Тадбиркорлик фаолияти индекси онлайн аниқланади. Бу бўйича 5 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Business Indicator тизими «Ягона давлат назорати» тизими билан интеграция қилинади. Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида эълон қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги фармони билан 2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилган.

 Индекс Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан «Ягона давлат назорати» ахборот тизими орқали текширув натижалари асослилиги ҳамда қонунийлиги, профилактик тадбирлар ва текширувлар мутаносиблиги, тадбиркорларнинг текширув натижаларидан қониқиш даражаси каби кўрсаткичлар асосида тузилади.

Шунингдек, ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилмоқда. Уларга кўра, Индексни шакллантиришда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга оид қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар инобатга олинади:

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг қонунийлиги;
  • назорат қилувчи органларнинг текшириш ўтказиш ҳақидаги аризаларининг асослилиги;
  • текширишларни тадбикорлик субъектларини огоҳлантириш билан якунлаш даражаси;
  • текширувчи мансабдор шахсларнинг профессионаллик даражаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгаргани ҳақида хабар қилинганди.

Шунингдек, Тадбиркорлик жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланганди.