Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликларини текин қилиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари ижарасини бепул қилишни топширди. Президент матбуот котиби давлат раҳбарига нархлар кескин оширилгани жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгани тўғрисида ахборот берди.

Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари ижараси бепул бўлади. Шавкат Мирзиёев бу бўйича махсус топшириқ берди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов актаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан давлат раҳбарига ахборот берди. 

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Маълумот учун ижара нархарлари 100 минг сўм атрофида оширилгани муҳокамаларга сабаб бўлиб, бунга жамоатчилик кескин эътироз билдирганди.