«Лукойл» нефть компанияси директорлар кенгаши раиси Равиль Маганов Москвадаги Марказий клиник шифохона деразасидан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда «Интерфакс» манбалари хабар бермоқда.
«Бугун эрталаб Маганов Марказий клиник шифохона деразасидан йиқилиб тушди. У олган тан жароҳатлари туфайли вафот этди», — деди манба.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса содир бўлган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойида бўлган.
Ҳозирча «Интерфакс» бу маълумотни расмий тасдиқлагани йўқ.
Маганов 1980-йилларда кейинчалик «Лукойл» таркибига кирган «Лангепаснефтегаз»да ишлаган. Акциядорлик жамияти ташкил этилганидан буён «Лукойл» компаниясида раҳбар лавозимларда фаолият юритиб келган.
Аввалроқ АҚШда 2 миллиард доллар солиқ тўламаганликда айбланган миллиардер, Монаконинг энг бой аёли, Италиянинг энг бой миллиардерларидан бири , «Апельсин қироли» номини олган бразилиялик миллиардер ва дунёдаги илк хеж-фондлардан бирининг асосчиси Жулиан Робертсон вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


