Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Божхона маъмурчилигида акциз солиғи тушумлари камайди

Ўзбекистонда I ярим йилликда божхона органлари маъмурчилигида акциз солиғи тушумлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 млрд сўмга камайди. Солиқ органлари маъмурчилигида эса вазият аксинча.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида божхона органлари маъмурчилигида акциз солиғи тушумлари камайди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг давлат бюджети даромадларининг ижроси бўйича дастлабки натижалар шарҳида сўз боради.

Қайд этилишича, божхона органлари маъмурчилигида акциз солиғи тушумлари 151 миллиард сўмни ташкил этган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 миллиард сўм кам. 

Акциз тўланадиган товарлар импорти ҳажмининг қисқариши ҳисобига, солиқ тушуми бензин бўйича 34,9 миллиард сўмга, дизель ёқилғиси бўйича 9,0 миллиард сўмга ва сигареталар бўйича 14,9 миллиард сўмга қисқарган.

Инфографика: Молия вазирлиги

Шунингдек, ушбу даврда солиқ органлари маъмурчилигида акциз солиғи тушумлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 241 миллиард сўмга ошиб, 6,5 триллион сўмни ташкил этган. 

Ҳисобот даврининг I ярим йиллигида тушумларнинг ошиши, асосан, акциз солиғи бўйича ставкаларнинг 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 10 фоизга, хусусан тамаки маҳсулотлари, алкоголь маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш бўйича оширилиши ҳисобига таъминланган. 

Мавзуга доир: