Ўзбекистон олийгоҳларида талабалар тўлов-шартномани kontrakt.edu.uz платформаси орқали олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, эндиликда биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, онлайн олиши мумкин.
Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.
Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.
Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.
Шунигжек, 5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга ошириши мумкин.


