Ўзбекистонда савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш тўлиқ бекор қилинади. Бу хақда Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур жавобгарлик Жиноят кодексининг 189-моддасида назарда тутилган ва савдо соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларни қарийб 30 йилдан бери қийнаб келган.
Шунингдек, биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмаслиги айтилди. Бунинг ўрнига камчиликларни бартараф этишга солиқ идоралари кўмакчи бўладиган тизим жорий этилади.
Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги кераклиги таъкидланди. Президент савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинишини маълум қилди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев корхоналарни микро, кичик ва ўрта бизнес тоифаларига ажратиш ташаббусини билдирганди.
Микро бизнес эгалари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади.
Шунингдек, давлат раҳбари айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғини 2 баравар кам тўлашини маълум қилди.


