Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Қандай қилиб Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг ҳамкорига айланиш мумкин?

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг ҳамкорларини танлаб олиш бўйича эълон берди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги 30 ноябрь–2 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг ҳамкорларини танлаб олиш бўйича эълон берди.

Бунинг учун қуйидаги контакт билан боғланиш керак бўлади:

Ярмарка дастури доирасида ҳар йили конференсиялар, Б2Б учрашувлари, давра суҳбатлари, туризм хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон ҳудудлари туризм салоҳияти тақдимотлари, гастрономик ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилади.

Хусусан, 2019 йилда ўтказилган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида 15 мингдан ортиқ музокаралар ўтказилиб, 9 мингдан ортиқ ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ярмарка тарихидаги энг йирик тадбирдир.

Ярмарка 1995 йилдан бери БМТ Жаҳон туризм ташкилотининг расмий кўмагида ўтказиб келинмоқда. Ҳар йили кўргазмага бутун дунёдан туризм бизнеси мутахассислари ташриф буюради.