Ўзбекистондаги мактаблар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланадиган таомлар савдоси тақиқлниши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистонда 2022-2026 йилларда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича стратегияни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури лойиҳасида сўз боради.
Стратегияда мактаблар ва мактаблардан 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси тақиқланиши назарда тутилмоқда.
Таъкидланишича, бунда ўсмирлар саломатлиги мустаҳкамланган, шунингдек, овқатланиш билан боғлиқ касалликлар олди олинади.
Шунингдек, тиббиёт таълими тизимида ўсмирларнинг овқатланиши бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш, рационал овқатланишига оид мавзуларни киритиш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил мактаб қуриш ва реконструкция қилишга 2,5 триллион сўм ажратилиши ҳақида хабар берилганди.


