АҚШ Президенти Жо Байден инфляцияни пасайтириш учун 437 миллиард долларлик қонунни имзолади. Бу ҳақда CNBC ёзмоқда.
Қонунга кўра, йилига 1 миллиард доллардан ортиқ даромад оладиган компаниялар учун 15 фоиз минимал корпоратив солиқ жорий қилинади.
Солиқ, саломатлик ва иқлим қонуни сифатида ҳам танилган янги қонун Сенат ва Вакиллар палатасида демократларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватлаган ҳолда қабул қилинди.
«Аниқ айтайлик. Ушбу тарихий дақиқада демократлар Америка халқи тарафини олди ва Конгрессдаги ҳар бир республикачи бу овоз беришга алоҳида қизиқиш билдирди. Ҳар бири», — деди Байден қонунни имзолашдан олдин.
Қонун лойиҳаси Сенат томонидан 7 август куни республикачилар овозисиз бир овоз билан (51 га қарши 50) маъқулланганди. Вице-президент Камала Харрис ҳал қилувчи овозни бериб, демократларнинг ғалабасини таъминлади.
Вакиллар палатаси қонун лойиҳасини 12 август, жума куни 13 овоз (220 га қарши 207) билан қабул қилди.
«Ушбу қонун билан Америка халқи ғалаба қозонди ва махсус манфаатлар ютқазди», — деди Президент Байден ўз нутқида.
Унинг иқлим ўзгариши ва соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш бўйича дастлабки режаси 1,75 триллион долларни ўз ичига олганли. Аммо Конгрессда деярли бир йиллик муҳокамадан сўнг у тўрт баробар қисқартирилди.
Таъкидланишича, 437 миллиард долларлик пакет АҚШ бюджети камомадини ўн йил ичида 300 миллиард доллардан кўпроққа қисқартириши кутилмоқда.
У иқлим ва энергетика сиёсатига 369 миллиард доллар ва тиббиётни қўллаб-қувватлашга 64 миллиард доллар сармоя киритишни назарда тутади.


