Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкент аэропортига янги юк аравачалари олиб келинди

Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо кузатилаётгани хабар қилинганди. Аэропортга Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж аравалари олиб келинди.

Тошкент халқаро аэропортига Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мингта янги багаж араваси олиб келинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда учиб кетиш ва учиб келиш залларига керакли миқдорда юк аравачалари етказилган.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Тошкент аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган эди. Маълум қилинишича, ушбу вазият аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган Abadiya Trade компанияси томонидан шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши ортидан юзага келган.

«Айни пайтда Uzbekistan Airports Handling компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда», — дейилади хабарда. 

Ўшанда, янги аравачалар келгунгача аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам бериши айтилган. Uzbekistan Airports компанияси юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган ва муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этишга ваъда берганди.