Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Дори-Дармон» АЖни хусусийлаштиришга тайёргарлик бошланди

Давактив агентлиги «Дори-Дармон» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Дори-Дармон» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 51 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

Барча қизиқиш билдирган талабгорлардан асосан тижорат таклифларини 2022 йил 27 август куни соат 18:00 га қадар тақдим этиш сўралган.

Маълумот ўрнида, «Дори-Дармон» АЖ Ўзбекистон фармацевтика бозоридаги етакчи улгуржи ва чакана савдо компанияси ҳисобланади. Жамиятнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлиб, улар таркибига 7 та акциядорлик жамияти ва 14 та масъулияти чекланган жамият, жумладан, 17 та омборхона, 15 та таҳлил лабораторияси киради.

2021 йил якунига кўра, компания 402,1 миллиард сўм соф тушум ва 32,6 миллиард сўм соф фойда олган. Компаниянинг Марказий офиси Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1-А уй манзилида жойлашган.

Аввалроқ Uzpaynet’даги давлат улуши сотилиши хабар қилинганди. Uzpaynet МЧЖ — Paynet тўлов тизимининг эгаси ва яратувчиси ҳисобланади.

Uzpaynet компанияси Ўзбекистон бозорида 2005 йилдан буён 390 дан ортиқ турли хизматларни кўрсатиб келмоқда. Жумладан, PAYNET.UZ мобил иловаси орқали барча коммунал тўловларни амалга ошириш мумкин. Компаниянинг республика бўйича 21 мингта тўлов пунктлари хизмат кўрсатмоқда. 

Ҳар куни 1,3 миллиондан ортиқ фойдаланувчи Paynet тизими орқали тўловларни амалга оширади. 

Uzpaynet МЧЖ Тошкент шаҳри, Фуркат кўчаси 10-уй манзилида жойлашган. 2021 йил якуни бўйича устав капитали 378,5 миллион сўм, соф активлари — 71,8 миллиард сўм, соф фойдаси — 94,6 миллиард сўмни ташкил этган.