Италия спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчиси Ferrari рекорд даромад, транспорт воситалари етказиб бериш ва солиқлар, фоизлар, амортизация ва амортизациядан олдинги даромадлар (EBITDA) ҳақида хабар берди.
Компаниянинг чораклик даромади 3,45 миллиард еврони ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 29 фоизга кўпдир. EBITDA 446 миллион еврога етди, бу 2021 йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 15 фоизга кўпдир.
Етказиб берилган автомобиллар эса 3455 донага етди, бу 2021 йилга нисбатан 29 фоизга кўп. Компаниянинг соф фойдаси рекорд ўрнатмаган, лекин сезиларли ўсиш кўрсатган — 22 фоизга, 251 миллион еврогача.
Таҳлилчилар натижаларни анъанавий равишда кичик ҳажмдаги автомобиллар ишлаб чиқарадиган итальян компаниясининг оммавий аудиторияга йўналтирилган, ҳозирда автосаноатни қийнаётган бутловчи қисмлардаги узилишлар билан боғлиқ муаммолардан қочишга муваффақ бўлганли билан изоҳламоқда.
Бундан ташқари, Ferrari’нинг асосий аудиторияси бўлган бадавлат мижозлар, инфляциянинг ўсиши туфайли оддий истеъмолчилар аллақачон қилганидек, истеъмол ҳажмини камайтиришни ҳали бошламаган.
Ferrari энг юқори савдо ўсиши Шимолий Америка (+62 фоиз) ва Хитой (+116 фоиз) каби ҳудудларда қайд этилди.
Иккинчи чоракдаги рекорд натижалар компанияга йиллик даромад прогнозини 4,8 миллиард евродан 4,9 миллиард еврогача ошириш имконини берди.


