Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

McDonald’s Россия бозорини тарк этиши оқибатида 1,2 млрд доллар зарар кўрди

McDonald’s умумий харажатларни 4,01 миллиард долларга баҳолади.

Россия бозорини тарк этиш McDonald’s учун 1,2 миллиард долларга тушди. Бу ҳақда компаниянинг 2022 йилнинг иккинчи чораги учун эълон қилган молиявий ҳисоботида айтилади.

McDonald’s умумий харажатларни 4,01 миллиард долларга баҳолади. Компаниянинг умумий фойдаси 3 фоизга камайиб, 5,72 миллиард долларни ташкил этди, бу эса 5,81 миллиард долларлик прогноздан бироз пастроқ.

Иккинчи чорак якунларига кўра, озиқ-овқат тармоғининг соф фойдаси деярли икки бараварга камайиб, 1,19 миллиард долларни ташкил қилди.

McDonald’s ресторанлари тармоғи 2022 йил 16 май куни Россия бозорини тарк этиб, бизнесни сотишини маълум қилди. Тармоқ ресторанлари Александр Говор томонидан сотиб олинди ва 12 июнь куни янги «Вкусно — и точка» номи билан қайта ишга туширилди.

Аввалроқ McDonald’s Россиядаги бизнесини сотиши ва мамлакат бозорини тарк этишини эълон қилган ҳамда битим ёпилгунга қадар ходимларга иш ҳақи тўланишини таъминлаш ниятида эканини маълум қилган эди.

«Россияда бизнес қилиш энди имконсиз ва бу McDonald’s қадриятларига мос келмайди», дея тушунтирганди компания.

McDonald’s ресторанлари тармоғи 2022 йилнинг биринчи чораги учун эълон қилган молиявий ҳисоботга кўра, компания фойдаси 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга камайиб, 1,54 миллиард доллардан (ҳар бир акция учун 2,05 доллар) 1,1 миллиард долларга (ҳар бир акция учун 1,48 доллар) тушганди.

McDonald’s Россияда 30 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритиб келади ва март ойи бошида Украинага ҳужум бошланганидан кейин мамлакатдаги барча — 850 та ресторан фаолияти тўхтатилганини эълон қилди.

Мавзуга доир: