Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда электрон тижоратда шартнома мажбуриятларини бажариш учун кафолатлар бериш тартиби жорий этилди

Харид қилиш тартиб-таомилларининг тугаш вақтини фақат иш кунлари ва иш соатларида белгилаш орқали бозорни манипуляция қилиш имконияти истисно қилинмоқда.

Ўзбекистонда электрон тижоратда қўшимча гаров жорий этилиши муносабати билан, шартнома мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш, сунъий арзон нархларда таклифлар бериш йўли билан харидлар узилишининг олдини олиш механизми жорий этилди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг 20 июндаги «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Ҳужжат билан Президентнинг «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида» қарорига мувофиқ айрим норматив хуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Улар қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • электрон тижорат платформалари ва рақамли экотизим операторлари — ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартиби.

Қайд этилишича, бунда маҳаллийлаштириш даражасининг юқори чегарасини аниқлаш ҳамда ушбу белгиланган даражага мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш назарда тутилган.

Бундан ташқари, қўшимча гаров жорий этилиши муносабати билан, шартнома мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш, сунъий арзон нархларда таклифлар бериш йўли билан харидлар узилишининг олдини олиш механизми жорий этилган. Шунингдек, харид қилиш тартиб-таомилларининг тугаш вақтини фақат иш кунлари ва иш соатларида белгилаш орқали бозорни манипуляция қилиш имконияти истисно қилинган.

Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши кафолатларини таъминлаш тартибини операторнинг ҳисоб-китоб клиринг палатасида харидлар иштирокчиларининг шахсий ҳисобварақларидаги депозитларни олдиндан тўлаш ва блокировка қилиш орқали белгилаш назарда тутилган. Шу билан бир қаторда, шартнома мажбуриятларини бажариш учун кафолатлар бериш тартиби жорий этилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 июндан кучга кирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда рақамли экотизимга уланган тижорат платформалари учун солиқ имтиёзи белгиланганди. Унга кўра, солиқ имтиёзи 2024 йилгача рақамли экотизимга интеграциялашган тижорат платформалари учун амал қилади.