Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 20сентябр · Якшанба
USD 11 839,59 ▲ +6,22 EUR 13 569,35 ▼ −8,26 RUB 140,42 ▲ +0,63 GBP 15 803,48 ▼ −17,74
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳаси такомиллаштирилади

Харидорга сифатсиз товар (иш, хизмат) етказиб берилиши ёки номақбул сифатли ноозиқ-овқат товари алмаштирилиши натижасида келиб чиқадиган низоларда энди асосан сотувчи жавобгар ҳисобланади.

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган қўшимчаларга кўра, реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматларни кўрсатувчи ёки электрон савдо платформалари орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахсларига ҳужжатлар:

  • қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда жўнатилганидан сўнг 30 кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Электрон тижорат иштирокчилари ҳамда операторлари турли давлатлар ҳудудида жойлашган ва улардан бири Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳолда амалга ошириладиган электрон тижорат тури трансчегаравий электрон тижорат ҳисобланади.

Қуйидагилар бўйича сотувчи асосий жавобгар ҳисобланади:

  • электрон тижорат операторининг ахборот тизимлари орқали тузилган шартнома юзасидан ўзининг фаолияти бўйича мажбуриятларининг ижро этилиши;
  • харидорга сифатсиз товар (иш, хизмат) етказиб берилиши ёки номақбул сифатли ноозиқ-овқат товари алмаштирилиши натижасида келиб чиқадиган низолар бўйича.

Сотувчи томонидан харидорнинг қонуний талабларини қаноатлантириш имконияти бўлмаган тақдирда, башарти шартнома шартларида ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, электрон тижорат оператори харидор олдида субсидиар жавобгар бўлади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.