Андижонлик тадбиркор, Rash-milk ҳамда Recosement корхоналари асосчиси Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура Kommers.uz’га ушбу маълумотни тасдиқлади.
Тадбиркорнинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас. Воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Раҳмиддин Мирзаев Rash-milk plus масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларидан бири ҳисобланади. У мазкур корхонанинг устав фондидаги 45 фоиз улушга эгалик қилган.

Тадбиркор Smes stroy savdo масъулияти чекланган жамиятининг ҳам таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Тадбиркорнинг мазкур корхонанинг устав фондидаги улуши 16 фоиз бўлган.

Бундан ташқари, Раҳмиддин Мирзаев Қорақалпоғистондаги Karakalpak sement масъулияти чекланган жамиятининг ҳам таъсисчиси ҳисобланади. Тадбиркорнинг мазкур корхона устав фондидаги улуши 26,10 фоиз бўлган.



