Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Россиядаги Coca-Cola ва Pepsi аналоглари икки ой ичида бозорнинг 5 фоизини эгаллади

«Очаково» компанияси май ойида Америка брендлари аналоги бўлган маҳсулотлари — Cool Cola, Fancy ва Street’ни ишлаб чиқаришни бошлади.

Россиянинг янги «кола»си бозордаги улуши май-июнь ойларида беш фоизини ташкил этди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.

Шу билан бирга, Россияда газланган ичимликларнинг умумий савдоси 5,5 фоизга камайди.

«Биз бу чақириқни қабул қилдик, чунки бу бошқа ҳеч қачон келмайдиган ажойиб имконият. Хорижий компаниялар бозорни тарк этмоқда», — дейди «Черноголовка» компанияси бош директори Наталия Сахнина.

«Очаково» компанияси май ойида Америка брендлари аналоги бўлган маҳсулотлари — Cool Cola, Fancy ва Street’ни ишлаб чиқаришни бошлади.

«2022 йилнинг май-июнь ойларида компаниянинг барча брендларидаги алькоголсиз ичимликлар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга кўпайди», — деди «Очаково» бош директори Юрий Антонов..

NielsenIQ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май-июнь ойларида Россияда алкоголсиз ичимликлар савдоси 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5,5 фоизга камайган.

Coca-Cola 2022 йил март ойи бошида Россиядаги бизнесини тўхтатганини эълон қилди. Coca-Cola Россияда етти минг нафар ходимга эга эканлигини ва бу иш ўринларининг ҳар бири етказиб берувчилар ва мижозлар (масалан тадбиркорлар) учун 8,7 тагача иш ўрни яратишини таъкидлади.

Россиядаги газланган ичимликлар ишлаб чиқарувчилари июнь ойининг охирида карбонат ангидрид (CО2) тақчиллигига дуч келди. Харидлар билан боғлиқ муаммолар май ойининг охирида — июнь ойининг бошида бошланди. Дефицит 10-15 фоизга баҳоланмоқда.

Карбонат ангидрид (углерод диоксиди)ни ташқи бозорлардан етказиб бериш ҳажми Россия Украинага бостириб кириши фонида қисқарди. Бундан ташқари, унга кимё ва бошқа соҳалардан талаб ортган бўлиши ҳам мумкин.

Аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Иван чойини Coca-Cola’дан кўра фойдалироқ ичимлик деб атаганди.

«Ҳазил, аммо бу Coca-Cola’дан кўра фойдалироқ ичимлик. Унда (Coca-Cola’да) фақатгина кимёвий моддалар бор» — деган эди Россия Президенти.

Мавзуга доир: