Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Иван чойи қандайдир Coca-Cola’дан фойдалироқ» — Путин

Компания 16 июнь куни Россия бозорини тарк этишини маълум қилди, Путин «Coca-Cola фақат химикатлардан иборат эканини» айтди.

Россия Президенти Владимир Путин Иван чойини Coca-Cola’дан кўра фойдалироқ ичимлик деб атади ва қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушевга ушбу ичимлик саноатини ривожлантириш бўйича кўрсатма беришни ваъда қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.

Президент Иван чойи ҳақидаги фикрларини «Янги замон учун кучли ғоялар» форумида айтиб ўтган. Тадбир давомида Владимир Путин бизнесмен Александрь Хлинов билан суҳбатлашди, у Президентга «Владивостокдан Псковгача» юздан ортиқ ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирган Иван чойи ишлаб чиқарувчилар уюшмаси мавжудлигини айтган.

Хлинов, шунингдек, Президентга анъанавий иссиқ ичимлик ишлаб чиқаришни ривожлантиришни таклиф қилди, унинг фикрича, Иван чой қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида тан олиниши керак.

«Ҳазил, аммо бу Coca-Cola’дан кўра фойдалироқ ичимлик. Унда (Coca-Cola’да) фақатгина кимёвий моддалар бор. Мен сизга ваъда бераман — бугун тегишли қарор асосида ҳужжат ишлаб чиқилади ва мен ишонаманки, бу ҳужжат аслида муҳим масала бўлиб, қишлоқ хўжалиги вазирига юборилади», — деди Президент.

Coca-Cola компанияси 2022 йил 16 июнь куни Россияда Coca-Cola ва бошқа бренд ичимликлар ишлаб чиқармаслиги ва сотмаслигини маълум қилди. Россияда компаниянинг ўнта заводи мавжуд эди. 21 июнь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги компания маҳсулотлари параллель импорт рўйхатига киритилмаслигини билдирди.

Мавзуга доир: