Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Spotify Heardle мусиқий викторина ўйинини сотиб олди

Компания викторинани иловага «тўлиқроқ» интеграция қилишни режалаштирмоқда, бироқ тафсилотларга батафсил тўхталмади.

Spotify стриминг хизмати Heardle мусиқий викторина ўйинини сотиб олди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Heardle — бу Spotify’нинг биринчи ўйин хариди. Хизмат кўрсатиш гуруҳи викторина мусиқа ихлосмандларини ўзига жалб этибгина қолмай, балки уни топиш воситасига ҳам айланишини кутмоқда.

Spotify мусиқа бўлими бошлиғи Жереми Эрлихнинг айтишича, компания доимий равишда санъаткорларни машҳур қиладиган мусиқани топишнинг инновацион ва қизиқарли усулларини ўрганмоқда.

Spotify келишув суммасини ошкор қилмади, бироқ Heardle’да миллионлаб фаол ўйинчилар борлигини таъкидлади.

Ўйин ўз веб-сайтида ҳам мавжудлигича қолади. Ўйинчилар қўшиқни бошланғич ноталаридан бошлаб олтита уринишда тахмин қилиши керак бўлади. Викторина охирида улар Spotify’да (илгари SoundCloud’га боғланган) қўшиқ билан тўғри жавобни топади.

Heardle Spotify интеграцияси АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Австралия ва Янги Зеландияда, бошқа мамлакатлар ва тилларда ишга туширилади.

Компания викторинани иловага «тўлиқроқ» интеграция қилишни режалаштирмоқда, бироқ тафсилотларга батафсил тўхталмади.

Мавзуга доир: