Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

KIA Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватини йилига 100 мингта автомобилгача оширади

Сардор Умурзоқов KIA Russia&CIS (KIA Россия ва МДҲ) президенти Санг Гвон Джонг билан учрашди.

KIA компанияси Ўзбекистонда йиллик ишлаб чиқариш қувватини 100 мингта автомобилгача оширади ав 3 мингта янги иш ўрни яратади. Бу ҳақда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда KIA Russia&CIS (KIA Россия ва МДҲ) президенти Санг Гвон Джонг ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Музокаралар чоғида лойиҳа иккинчи босқичининг ишга туширилиши йиллик ишлаб чиқариш қувватини 100 мингта автомобилгача ошириши ва 3 мингта янги иш ўрни яратиши таъкидланди. 

Ишлаб чиқарувчининг режаларига кўра, маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоизга етказилади, бу автомобилларнинг нархига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

KIA Ўзбекистонда

Жиззахдаги заводда йирик тугунли усулда автомобил йиғиш бўйича KIA билан қўшма лойиҳанинг амалга оширилиши 2021 йилда бошланган. Биринчи босқичнинг қиймати 12,6 миллион долларни ташкил этди. Корхонада 250 мутахассис иш билан таъминланган ҳамда KIA, Renault ва Lada автомобиллари йиғилмоқда. 

Ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг машинани ташкил этади. Завод ишга туширилгандан буён 6 мингдан зиёд автомобил ишлаб чиқарилди.

KIA брендининг 8 та модели аллақачон Ўзбекистон бозорида тақдим этилган. Бироқ, учрашувда таъкидланишича, моделлар доирасини кенгайтириш учун ҳам, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун ҳам катта имкониятлар мавжуд.

Маълумот учун, KIA Motors — қароргоҳи Сеул шаҳрида жойлашган энг йирик корейс автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири. Компания 1944 йил декабрда ташкил топган. У Hyundai Motor Group компаниялар гуруҳига киради.