Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистондан Сеулга парвозлар сони кўпайтирилади

Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича парвозлар сонини 1 августдан бошлаб кўпайтирилади. 

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрига парвозларни кўпайтиради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Uzbekistan Airways Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича парвозлар сонини 1 августдан бошлаб кўпайтиради. 

Энди авиақатновлар ҳафтасига 5 марта — сешанба, пайшанба, жума, якшанба ва душанба кунлари амалга оширилади.

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: 22:15 (Тошкент вақти билан);
  • Сеулга етиб бориш: 08:25 (Сеул вақти билан);
  • Сеулдан жўнаб кетиш: 10:10 (Сеул вақти билан);  
  • Тошкентга етиб бориш: 13:20 (Тошкент вақти билан).

Авиачипталарни компания расмий сайти, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

Uzbekistan Airways апрель ойида ҳам Жанубий Корея пойтахтига парвозлар сони оширилишини маълум қилган эди.