Миллиардер Алишер Усмонов ва ҳамкорларининг «Металлоинвест» компанияси Шаржадаги (БАА) Hamriyah Steel заводини кенгайтиришни кечиктирди. Бу ҳақда РБКга компания вакили Юрий Гаврилов маълум қилди.
Унинг тушунтиришича, заводдаги янги линия «ҳали тасдиқланмаган». «Металлоинвест» бош директори Нозим Эфендиев 2021 йил декабрь ойида компания томонидан Hamriyah Steel’да пўлат сим «тегирмони» қурилишини маълум қилди.
«Шу кунларнинг бирида биз корхонамизнинг директорлар кенгашини шу заводда ўтказмоқдамиз ва биз сим ишлаб чиқариш бўйича янги прокат заводини қуришга оид қарор қабул қиламиз. Ишонамизки, Амирликларга сармоя киритиш истиқболлари жуда яхши», — дейди у.
Нега заводни кенгайтиришни кейинга қолдирди?
«Металлоинвест» 2010 йилда йилига 1 миллион тонна пўлат арматура ишлаб чиқариш қувватига эга Hamriyah Steel заводини ишга туширди. Лойиҳага киритилган сармоялар қарийб 150 миллион долларни ташкил этди.
Гавриловнинг сўзларига кўра, Ғарб санкциялари туфайли заводни кенгайтириш лойиҳаси ҳали маъқулланмаган.
«Бу ҳозирги ҳолат билан боғлиқ эмас, бу фақат маҳаллий бозордаги талаб ҳолати билан боғлиқ [маҳсулотнинг ортиқчалиги билан]», — дея тушунтирди у.
БААдаги яна учта завод — йилига 1,1 миллион тонна арматура ва сим ишлаб чиқариш қувватига эга United Steel Industries, Qatar Steel Company FZE (280 минг тонна сим) ва Emirates Steel (550 минг тонна сим) ишлаб чиқаради.
ME Steel вакилининг айтишича, Амирликларда аллақачон бундай маҳсулотлар ортиқча, шунинг учун симни экспорт қилиш керак.
Аввалроқ «Металлоинвест» компанияси вакили Ғарб томонидан Алишер Усмоновга нисбатан қўлланган санкцияларни «асоссиз ва адолатсиз» деб атаганди.
Шунингдек, компания Ўзбекистондан темир йўлда юк ташишн тарифларини пасайтиришни сўради. Ўзбекистон ҳукумати эса ушбу масалани кўриб чиқишга ваъда берди.
Эфендиевнинг айтишича, Ўзбекистон «катта салоҳиятга» эга, аммо «логистик муаммолар мавжуд» — мамлакат портлардан ва «кучли савдо бозорларидан» узоқда.


