Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Кварц»нинг салкам 90 фоиз акциялар пакети сотувга қўйилди

Компания Ўзбекистондаги энг йирик силлиқланган шиша листлари ва шиша идишлар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Фото: UzAssets

UzAssets «Кварц» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакети сотилишини эълон қилди. Делойт халқаро компанияси ушбу битим бўйича UzAssets консультант вазифасини бажаради.

Компания тўғрисида қисқача маълумот

Жамият республикадаги энг йирик силлиқланган шиша листлари ва шиша идишлар ишлаб чиқарувчиси бўлиб, ички бозорда шиша қадоқлари ва листлари ишлаб чиқаришнинг қарийб 50 фоиз ҳамда шиша банкалар ишлаб чиқаришнинг 95 фоиз улушига эга.

Жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш қуввати Фарғона вилояти ва Қувасой шаҳрида жойлашган бўлиб, бундан ташқари, қўшимча иккита носоҳавий қишлоқ хўжалиги ва йилқичилик активлари мавжуд. Жамият даромади 2021 йилда 423 миллиард сўмни ташкил етган, кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 37 фоизга ўсган.

Жамиятда 2021 йил июн ойида, кунига 400 тонна силлиқланган ойна ишлаб чиқариш қувватига эга, янги ишлаб чиқариш линиясини ишга туширилган.

Силлиқланган ойна ишлаб чиқаришнинг бир неча баравар ортиши (кунига 600 тоннагача) ва республикада унга бўлган талабнинг юқорилиги жамиятнинг даромадини 1,5 баравардан кўпроқ ошишига, бозордаги ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва экспорт ҳажмини ошириш имкониятларини таъминламоқда.

Скрин: Stat.uz

Компаниянинг 89,80 фоиз улушига UzAssets эгалик қилади. Қолган 10,20 фоиз улуш «бошқа акциядорлар»га тегишли. Раҳбар — Акмал Ибрагимович Бўриев.

Аввалроқ Uzpaynet’даги давлат улуши сотилиши ҳақида хабар берилган эди.