Украинадаги уруш ва инфляция Европага 73,6 миллиард доллар зарар келтирди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Украинадаги уруш ва рекорд даражадаги инфляциядан «чўчиган» европалик истеъмолчилар энди минтақанинг пандемиядан кейинги тикланишининг асосий омили бўлмаслиги мумкин, бу эса 2022 йил иқтисодиётига зарба беради.
Истеъмолчилар ишончининг ёмонлашувига асосланиб, иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 19 та еврозона мамлакатида шахсий харажатлар 2022 йил 70 миллиард доллар (73.6 миллиард доллар)ни ташкил қилади — бу ҳар бир уй хўжалиги учун тахминан 500 еврога тенг.
Еврозонадаги хусусий истеъмол 2021 йилнинг охирида пасайишни бошлади, биринчи чоракда янада кучайиши мумкин бўлган кучли нарх босими шароитида 0,7 фоизга камайди.
Европа Марказий банки инфляция 2022 йилда 7 фоизга етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди ва кейинги ойда фоиз ставкаларини ўн йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта чорак пунктга ошириш мажбуриятини олди. Кузда эса кўпроқ ўсишлар кузатилиши мумкин.
Аввалроқ Microsoft асосчиси ва миллиардер Билл Гейтс Россиянинг Украинага ҳужуми ва пандемиянинг оқибатлари дунё яқин келажакда иқтисодий таназзулга юз тутиши бўйича «кучли далил» яратишини айтганди.
Шунингдек, Жаҳон банки Украинадаги уруш туфайли дунёда қашшоқлик даражаси ортишидан огоҳлантирди.


