Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 10ноябр · Сешанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Марказий банк Хуршид Тўраевнинг Tapp Payment тўлов ташкилотига лицензия берди

Лицензия Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ тақдим этилди.

Фото: @xurshid_turaev / Instagram

Ўзбекистон Марказий банки самарқандлик тадбиркор Хуршид Тўраевнинг Tapp Payment тўлов ташкилотига лицензия берди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ, Tapp Payment масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Аввалроқ Tapp иловасида қуйидагилар мавжуд бўлиши айтилганди:

  • кўплаб маҳсулотларга эга савдо майдони;
  • пул ўтказмалари;
  • коммунал тўловлар ва бошқа кўплаб хизматлар;
  • Ўзбекистон бўйлаб меҳмонхоналарни бронь қилиш;
  • темир йўл ва авиачипталарни сотиб олиш;
  • жорий валюта курслари.

Маълумот учун, Хуршид Тўраев Tapp UZ лойиҳаси учун 1,5 миллион доллар пул тикканини айтганди.