Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан «ЭКСПО-2025»да Ўзбекистон экспозициясини ташкил этишга келишиб олди

Шавкат Мирзиёев бош вазир Фумио Кисидани Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири Фумио Кисиданинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида Осака шаҳрида ўтказиладиган «ЭКСПО-2025» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг кенг миқёсли экспозициясини ташкил этишга келишиб олинган. Шунингдек, халқаро кун тартибидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Япония бош вазири мамлакат БМТ Хавфсизлик кенгашига доимий аъзо бўлиши, Корея ярим оролини ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантириш ва ўғирланган япон фуқароларини қайтариш масалаларида Ўзбекистон муттасил қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган.

«Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бутун салоҳиятини ишга солишдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилгвн.

Суҳбат якунида Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир Фумио Кисидани Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.