Грузия ҳукумати IDS Borjomi Georgia («Боржоми» бренди ва бошқалар) ҳамтаъсисчисига айланади. Бу ҳақда бош вазир Ираклий Гарибашвили маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу жараёнда «ҳеч бир фуқаро зарар кўрмайди». Аввалроқ «Боржоми» санкциялар туфайли ишни тўхтатган эди.
«Иқтисодиёт вазирлиги амалда музокараларни якунлади. Бир ҳафтадан кейин бу масалани ҳукумат йиғилишига олиб чиқамиз ва ‘Боржоми’ акциядорига айланамиз. Ҳукумат, давлат ‘Боржоми’нинг акциядори, шерик эгасига айланади ва бу муаммони ҳал қилади», — деди Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвили.
Ҳукумат ва «Боржоми»
Май ойи ўрталарида Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Alfa Group’га тегишли IDS Borjomi International акциялари улушини имкон қадар тезроқ давлатга ўтказиш жараёнини якунлаш бўйича топшириқ берганди.
IDS Borjomi International Боржомидаги минерал сув қадоқлаш заводларига эгалик қилади. Аввалроқ компания Боржоми шаҳридаги заводда 29 апрелдан бошлаб «сўнгги салбий воқеалар» туфайли ишида узилишлар бошлангани учун шиша идишларга сув қадоқлашни тўхтатганини маълум қилди.
Компания ўзидан чекловларни олиб ташлаш учун Alfa Group улушини давлатга ўтказишни таклиф қилди. IDS Borjomi International таъкидлашича, бундай чора компанияга мингдан ортиқ одамни ишдан бўшатишнинг олдини олишга имкон беради.


