Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Clubhouse стратегияни ўзгартиради: бир қанча ходимлар ишдан бўшатилди

Clubhouse маълум соҳалар, жумладан, янгиликлар, спорт ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан воз кечади.

Аудио эшиттиришлар билан машҳур ижтимоий тармоқ — Clubhouse компания стратегиясини қайта қуриш ва кўриб чиқиш доирасида ходимларнинг бир қисмини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Bloomberg қисқаришлардан хабардор манбаларга таяниб ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, Clubhouse маълум соҳалар, жумладан, янгиликлар, спорт ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан воз кечишга қарор қилгандан сўнг бир неча киши ўз хоҳиши билан компанияни тарк этган.

«Жамоамизни оптималлаштириш доирасида бир нечта иш ўринлари бекор қилинди ва бир неча киши янги имкониятларни излашга қарор қилди. Биз муҳандислик, маҳсулот ва дизайн соҳаларида кўплаб лавозимларга ходимларни жалб қилишда давом этмоқдамиз «, — деди Clubhouse вакили.

Clubhouse 2020 йилда ишга туширилган ва коронавирус пандемияси даврида машҳурликка эришди. Компаниянинг баҳоси қисқа вақт ичида 4 миллиард долларга кўтарилди.

Ўшандан бери хизмат янги функцияларни, жумладан, тунги режимни қўшишда давом этди ва ҳатто илова ичида ўйинларни синаб кўрди.

Аввалроқ Илон Маск Tesla топ-менежерларидан масофавий ишдан офисга қайтиш ёки ишдан кетишни талаб қилганди.