Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Яндекс» асосчиси компаниядаги барча лавозимлардан бўшади

Аркадий Волож «Яндекс»нинг бош компанияси — Нидерландиядаги Yandex N.V. компаниясининг бош директори бўлиб ишлаган.

«Яндекс» асосчиси Аркадий Волож компнаиядаги барча лавозимларни тарк этди. Бу ҳақда «Яндекс» матбуот хизмати хабар берди.

Волож Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилди. Март ойи ўрталарида Тигран Худавердян ҳам тайинланганидан бир кун ўтиб, санкциялар туфайли «Яндекс» раҳбари лавозимини тарк этган эди.

Аркадий Волож «Яндекс»нинг бош компанияси — Нидерландиядаги Yandex N.V. компаниясининг бош директори бўлиб ишлаган ва унинг директорлар кенгаши аъзоси бўлган.

«Мен комиссия қарорини мантиқсиз деб биламан. Бироқ санкциялар амалда бўлса-да, мен трастга овоз бериш бўйича ҳеч қандай кўрсатма ёки тавсиялар бермайман, қарорлар директорлар кенгаши томонидан қабул қилинади. Бу компания ва барча акциядорларимиз манфаатларини ҳимоя қилади. Бунда мен компания ва унинг жамоасига ёрдам беришда давом этаман», — дейди Волож.

«Яндекс» акциялари аллақачон 10 фоиздан кўпроққа тушиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Аркадий Волож миллиардерлар сафидан чиққанди.