Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт» — Президент

Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқию иш кўриш шарт. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

«Экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт. Бунда, ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади», — деди Президент йиғилишда.

Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Йиғилиш якунида мавзу юзасидан мутасаддилар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Аввалроқ Европа Иттифоқининг GSP+ Преференциялар бош тизими бенефициари мақоми туфайли Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш ҳажми 56 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.