Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

«Бойсун баҳори» фестивали меҳмонлари учун махсус чартер рейслар йўлга қўйилди

Шу билан бирга, йўловчиларни Фарғона вилоятидан Андижон вилоятига олиб бориш учун автобуслар ажратилди.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказиладиган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали меҳмонларига янада қулайлик яратиш мақсадида 2022 йилнинг 7 май куни Андижон-Термиз-Фарғона ва Нукус-Термиз-Нукус йўналишларида қўшимча чартер авиақатновлар йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, йўловчиларни Фарғона вилоятидан Андижон вилоятига олиб бориш учун автобуслар ажратилди.

Таъкидлвнишича, ушбу қўшимча рейслар Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Туризмни янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари»га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ҳудудларда ўтказилаётган оммавий тадбирларда сайёҳларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилди.