Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 11ноябр · Чоршанба
USD 11 994,10 ▲ +6,94 EUR 13 420,20 ▲ +26,95 RUB 145,79 ▼ −0,50 GBP 16 087,69 ▲ +27,29
Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда божхона органлари ходимларининг даромад ва мол-мулклари декларация қилинади

Божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш амалиёти босқичма босқич жорий этилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Таъкидланишича, «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш амалиёти босқичма босқич жорий этилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик вa шаффофлик тамойиллари асосида танлаш ҳамда танлов жараёнларининг натижалари Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилади.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларида расмийлаштириш тартиби жорий қилинади.

Қолаверса, 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади. 2022 йил 1 июлдан бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизматни ўтаган ходимлар ротация қилинади.