Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистонда 29 трлн сўмнинг ноқонуний четга чиқиб кетишининг олди олинди

Бунга Марказий банк ва ИИВ ҳамкорлигида яратилган махсус тизим натижасида эришилди. Жиноятларга алоқадор 18 минг 838 та банк картаси блокланган.

2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 9 282 та кибержиноят фош этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов раҳбарлигидаги Ҳайъат йиғилишида йилнинг биринчи ярмидаги криминоген вазият ва кибержиноятларга қарши курашиш натижалари муҳокама қилинди.

Марказий банк билан ҳамкорликда яратилган махсус тизим орқали 29 трлн сўмнинг ноқонуний равишда четга чиқиб кетишининг олди олинди ҳамда жиноятларга алоқадор 18 838 та банк картаси блокланди.

Жами 9 282 та кибержиноят фош этилган, 4 011 та жиноят эса ташаббус асосида аниқланган. 13 мингдан ортиқ фуқарога етказилган 120,5 млрд сўмдан зиёд моддий зарар қайтарилган.

Шунингдек, кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари билан 23 млн дан ортиқ аҳоли қамраб олинган.

Йиғилишда бу борада амалга оширилаётган ишлар етарли эмаслиги танқид қилинди. Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни пухта ўрганиш, кибержиноятларнинг сабаблари ва уларга имкон бераётган омилларни чуқур таҳлил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг киберхавфсизлик бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, уларни замонавий ахборот технологиялари ҳамда кибержиноятларга қарши курашишнинг янги усулларига ўргатишни жадаллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.