Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Ўзбекистонда самолётда йўловчи ташиш нархлари арзонлашди — Статқўм

Ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 0,7 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Ўзбекистонда самолётда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 1,2  фоизга арзонлашди. Бу ҳақда  Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг март ойида Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари февраль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 1,2 фоизга арзонлашган.

Ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари йил бошидан буён ўртача 0,7 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Ўзбекистонда ҳаво транспортида йўловчи ташиш нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан, яъни бир йилда ўртача 7,3 фоизга камайган.

Аввалроқ Uzbekistan Airways’даги 51 фоиздан кўпроқ давлат улуши савдога чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.