Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда цемент нархи 1 йилда 6,4 фоизга арзонлашди — Статқўм

Цемент нархи 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга арзонлашган.

Фото: «bourseon.com»

Ўзбекистонда цемент нархи 2021 йил давомида 6,4 фоизга арзонлашди, деб ёзади Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида цемент нархи 2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,7 фоизга арзонлашган.

Цемент нархлари 2021 йил давомида ўртача 6,4 фоизга арзонлашгани кузатилган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводи — «Қизилқумцемент» корхонасининг устав капиталидаги 86,9 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштиришга тайёрлаш жараёни бошланганди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга 121,4 миллион долларлик 2,5 миллион тонна цемент импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 286,4 минг тоннага кўп.