Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг июль ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари бўйича маълумот берди.
Таъкидланишича, 2022 йилнинг июль ойида пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,2 фоизга арзонлашган. Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 1 фоизга ошган.
Шунингдек, пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш хизматлари нархлари 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда яъни, бир йилда ўртача 2,7 фоизга ошгани кузатилган. 2022 йилнинг июль ойида бошқа молиявий хизматлар нархлари июнь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 7,1 фоизга ошган.
Аввалроқ Ўзбекистонга сўнгги беш ойда четдан қанча пул ўтказилгани бўйича маълумот берилганди. Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари 4,19 миллиард долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 61 фоизга (1,58 миллиард доллар) ошган.
Шунингдек, «Сбербанк» Ўзбекистонга рублда текин пул ўтказмаларини йўлга қўйган. Маълум бўлишича, 0 фоизли комиссия банкнинг мобил иловаси орқали амалга ошириладиган пул ўтказмалари учун қўлланади. Қирғизистонга кунига 150 минг, Ўзбекистонга эса 50 минг рублгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлади.


