Асосий мазмунга ўтиш
Жонли маълумот 26сентябр · Шанба
USD 11 825,40 ▼ −5,47 EUR 13 483,32 ▲ +32,80 RUB 140,34 ▲ +1,07 GBP 15 669,84 ▲ +25,88
Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Brent нефти икки ҳафталик энг паст даражага тушди

Шанхайда давом этаётган локдаун ва Қўшма Штатлардаги асосий курснинг ошиши мумкин бўлган шароитда талабнинг пасайиши ва глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашиши қўрқуви туфайли нефть арзонлашмоқда.

Душанба кунги аукционда Brent нефтининг нархи сўнгги икки ҳафта ичида минимал даражага тушди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Brent июнь фьючерсларининг нархи бир баррель учун 101,66 долларгача тушиб кетди, бу охирги ёпилиш нархидан 4,7 фоизга паст ва 12 апрелдан бери энг паст даражадир. Brent сўнгги сессия якунига кўра 4,38 фоизга пасайиб, 101,98 доллардан сотилди.

25 апрелда WTI учун июнь ойидаги шартномалар ҳам 4,7 фоизга пасайиб, бир баррель учун 97,25 доллардан кунлик энг паст кўрсаткичга эга бўлди. Москва вақти билан соат 11:50 ҳолатига кўра, WTI нефти 97,5 долларни ташкил этди, бу охирги ёпилишдан 4,48 фоизга пасайди.

Шанхайда давом этаётган локдаун ва Қўшма Штатлардаги асосий курснинг ошиши мумкин бўлган шароитда талабнинг пасайиши ва глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашиши қўрқуви туфайли нефть арзонлашмоқда.

АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауелл аввалроқ регуляторнинг май ойидаги йиғилишида ставканинг 0,5 фоизга кўтарилиши «кўриб чиқилишини» айтди.

Бироқ нефть нархи пасайишда давом этиши даргумон ва ҳатто Европа Иттифоқининг Россия нефть ва газига қарши эҳтимолий санкциялари фонида кўтарилиши мумкин.