Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Технология

Ўзбекистонда кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

«Нурли маскан» мактаблари ҳудудига видеокузатув мосламалари ўрнатилади.

Ўзбекистонда кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади. «Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ички ишлар вазирлигига бириктирилиб, «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (“Нурли маскан” мактаблари) деб номланди.

Таъкидланишича, 2022 йил якунигача «Нурли маскан» мактаблари ҳудудида «Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдонча»лари ташкил этилиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, барча «Нурли маскан» мактаблари ҳудудига видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, улар тегишли ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинади.